Ўзбекистон давлат телеканаллари 2 сентябрдаги эфирлар жадвалини қайта кўриб чиқди.

9:00 да «Ўзбекистон» телеканалидаги «Ахборот» ахборот дастурининг махсус сонида давлат раҳбарининг аҳволи тўғрисида ўзбек ва рус тилларида ҳукумат хабарини ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг худди шу хабар бошқа каналларда ҳам эфирга узатилди.

Каналлар эфиридан рекламалар, шунингдек, телесериаллар ва кўнгилочар тусдаги кўрсатувлар олиб қўйилди. Улар ўрнига Ўзбекистон тарихи ва маданияти, турли соҳаларда эришилган ютуқлар ва мустақиллик йилларидаги қайта қурилишлар тўғрисида кўрсатувлар узатилмоқда.