Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров якшанба куни ўтказилган Олимпия яккалигида 52 килограмгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финал баҳсида Зоиров россиялик Миша Алоянни мағлубиятга учратиб, Олимпиада шоҳсупасига кўтарилди.

Бундан аввалроқ эса эркин кураш бўйича бронза медали учун кечган жангда ўзбекистонлик спортчи Ихтиёр Наврузов мўғилистонлик рақибини мағлубиятга учратиб Олимпиада «бронза"сини қўлга киритди.

Шундай қилиб ҳозирча Ўзбекистон термаси уч олтин, икки кумуш ва олти бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 22- ўринга кўтарилиб олди. Олдинда — бокс бўйича

Фазлиддин Ғоибназаров озарбайжонлик Коллазо Сотомайорга қарши Олимпиада чемпионлиги учун жанг олиб борса, Магомед Ибрагимов эркин кураш бўйича бронза медали учун баҳс олиб боради.