Ўзбекистон ва Швейцария «Ўзбекистонда сув ресурсларининг миллий бошқаруви» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолади, дея хабар берди Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Ҳужжатга биноан, Швейцария 2016−2018 йилларда амалга ошириладиган лойиҳа учун 2,66 млнд доллар миқдорида маблағ ажратади. Лойиҳа тўрт қисмдан таркиб топган:

  • cув стратегияси ва сув қонунчилигини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш;
  • cув хўжалиги ташкилотларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш;
  • cув бўйича ахборот тизимини ташкил этиш;
  • Шоҳимардон ҳавзаси аҳолисини сув тошқинларидан олдиндан огоҳлантириш тизимини ўрнатиш.

Битим Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ҳамда элчи ўринбосари Тьерри Умбер томонидан имзоланди.