Буюк Британияда бўлиб ўтган таэквондо (ITF) бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган спортчи-ўсмирлар 3 август куни Тошкентга қайтди.

Брайтон аренасида етти нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди, деди шогирдлари делегация таркибидан ўрин олган Ўзбекистон Анъанавий таэквондо федерацияси (ITF) мураббийси Шуҳрат Ходжаев «Газета.uz"га .

Ўсмир қизлар ўртасида яккалик баҳсларида Екатерина Мўминова олтин медални қўлга киритган бўлса, Жаҳонгир Рашидов ўсмирлар ўртасида иккинчи ўринни банд этди. Спортчилари 50 кг гача вазн ҳамда 16−17 ёш тоифаларида беллашди.

Чемпионатнинг яна бир финалчиси Ўткир Ибодов 70 кг дан юқори вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Мафтунабону Нуритдинова ҳамда Асадбек Иброҳимов махсус техника ва яккаликларда бронза медалларига эга бўлди.

Худди шу майдонда таэквондо бўйича очиқ халқаро чемпионатда эса 11 ёшгача вазн тоифасида спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Тул (комплекс техника) бўйича қизил-кўк белбоғлилар ўртасида Олег Ким ғолиб бўлди, Сергей Ан эса бронза медалини қўлга киритди. Яккаликларда улар мос равишда учинчи ва биринчи ўринларни эгаллади.

Жаҳон чемпионатларида жами бўлиб 45 давлатдан 1000 дан зиёд спортчилар қатнашди.