Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси XXXI ёзги Олимпия ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлди, дея хабар қилди Sport телеканали дирекцияси «Газета.uz"га.

5−21 август кунлари Sport канали томошабинлари ўйинларнинг очилиш ва ёпилиши, мусобақалар ва ғолибларни тақдирлаш маросимларини кузатишлари мумкин. Ўзбекистон олимпиячиларининг чиқишлари жонли эфирда узатиб борилади.

Ўзбекистон олимпия делегацияси таркибида Бразилияга Sport телеканали мухбири ҳам йўл олган бўлиб, олимпия қишлоғидаги ҳаёт, спортчилар кайфиятларини ёритиш билан ҳам шуғулланади. Олимпиячилар билан интервьюлар намойиш этилиши ҳам режалаштирилган.