РИА Новости — Япония қирғоқларида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда АҚШ Геологик хизмати (USGS).

Ер ости силкинишлари сешанба куни маҳаллий вақт билан 00:11 да қайд этилди. Зилзила ўчоғи Окинава префектурасидаги Наго шаҳридан 75 километр шарқда жойлашган. Ўчоқ 20,5 километр ер остида экани айтилмоқда.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот тарқатилганича йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмади.