8 июль куни Москванинг Қизил майдонидан шарққа қараб «Ипак йўли» ралли-марафони карвони йўлга чиққан эди. Олтинчи бор ўтказилаётган мусобақа уч мамлакат — Россия, Қозоғистон ва Хитой ҳудуди орқали ўтади. Беллашувларнинг иккинчи ҳафтасида иштирокчилар 10 минг километр, йўлнинг ярмидан кўпроғини — тезкор махсус участкаларни босиб ўтишди.

Барча пойга ва «ассистанс» тоифасидаги автомобиллар марафонда иштирок этиш учун навигация ва хавфсизлик ускуналари билан жиҳозланган бўлиши лозим. 2012 йилда узоқ танловдан сўнг Россиянинг «КАМАЗ-Мастер» автопойга жамоаси OMNICOMM GPS/ГЛОНАСС-мониторинг тизимида тўхтади ва спорт машиналарини жиҳозлади. Тўрт йилдан буён компания жамоага ёнилғининг аниқ даражаси ва ҳаракат параметрларини кузатиб боришда кўмаклашмоқда.

«КАМАЗ-Мастер» жамоаси ― йўлсиз ралли бўйича Жаҳон кубогининг уч карра ғолиби, халқаро «Ипак йўли» раллисининг уч карра чемпиони, «Дакар» трансконтинентал супермарафонининг ўн бир карра ғолиби ҳисобланади.

OMNICOMM компаниясининг Ўзбекистондаги олтин дилери IMG компанияси «КАМАЗ-Мастер» жамоасини «Ипак йўли» раллисининг Қозоғистондаги қисмида қўллаб-қувватлаб турди.

Батафсил фотоҳисобот — IMG компаниясининг Facebook ва Instagram саҳифаларида.