Эрталаб отишма содир бўлган Олмаота шаҳри бўйлаб «Қўлга олиш» махсус амалиёти ўтказилмоқда. Шаҳар Ички ишлар департаменти хабарига кўра, ҳужум қилганлардан бири қўлга олинган, яна бири қидирувда.

ИИД ҳодиса натижасида полиция ходимларининг вафот этганини ҳам тасдиқлади.

Шаҳарда террористик хавфнинг қизил (энг юқори) даражаси жорий этилди. Аҳоли ва Олмаота меҳмонларидан турар жойларни тарк этмаслик ва одамлар оммавий тўпланадиган жойлардан узоқроқ бўлиб сўралмоқда.