Ўзбекистон ҳукуматининг 30 июндаги қарори билан (PDF) Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, қарор , шунингдек пойтахтда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи светофор объектлари, йўл белгилари ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда йўл чизиқлари ўтказиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

1 июлдан бошлаб ИМҚФБнинг махсус ёки ҳарбий унвонларга эга бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси амалга киритилди. Улар лавозим маошларига 20 фоизгача миєдорда іар ойлик шахсий устама олади.