23 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Жеффри Фелтман билан учрашди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати. Ж. Фелтман Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ишида қатнашиш учун мамлакатимизга келган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида минтақавий масалаларга ҳамда Орол денгизи экологик фожеаси оқибатларини юмшатиш бўйича икки ва кўп томонлама дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер иштирок этди.