Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи сифатида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди.

ЎзА хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

ШҲТ йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислиги остида бўлиб ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатларнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинади.