14 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати. Аммо америкалик генералнинг айнан ким билан учрашгани маълум қилинмади.

Хабарда келтирилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг баъзи масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.