РИА Новости — Якшанба куни Ақтўбенинг уч туманида (Ғарбий Қозоғистон) отишма содир бўлди. Номаълум шахслар иккита қурол дўкони ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштирди.

Махсус амалиётлар чоғида тўрт жиноятчи йўқ қилинди, етти киши қўлга олинди.

Уч нафар оддий фуқаро ва уч ҳарбий хизматчи вафот этди, ўн киши жароҳат олди.

«Рамазон арафасида Ақтўбеда содир этилган теракт — босқинчиларнинг ўта сурбетлиги ва шафқатсизлигининг кўринишидир. Уларга жазо бериш учун энг қаттиқ чоралар қўлланилади», — деб ёзди Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Қосимжомарт Токаев Твиттерда.