Ўзбекистонда Рамазон ойига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

Мамлакатдаги барча масжидларда ободонлаштириш ва тунги таровеҳ намозлари ва Қуръони карим хатми учун ташриф буюрадиган намозхонлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Рамазон ойи давомида ўтказиладиган навбатдаги умра зиёратига тайёргарлик ҳам бошлаб юборилган. 650 нафар фуқаро кичик ҳаж ибодатини адо этиб қайтади.