Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 18 май куни республиканинг Ўзбекистондаги янги элчиси тўғрисидаги фармонни имзолади. У Имоми Содиқ Ашурбойзода бўлди.

Тожикистоннинг Тошкентдаги аввалги элчиси Музаффар Хусейнов эди. У март ойида Ўзбекистондаги беш йиллик миссиясини якунлади.