17 май куни Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашув режалаштирилмоқда.

Болгария делегацияси дастуридан «Ўзбекистон нефт ва гази» XX халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш ҳам ўрин олган.