14 май куни Тошкентда «Касаба-тур» веломарофонининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этиладиган жамоат акциясида велосипеди бўлган барча истовчилар иштирок этиши мумкин, дея хабар қилди Касаба уюшмалари федерацияси «Газета.uz»га.

Феломарафон маршрути Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Экобоғдан «Жасорат» ёдгорлигига қадар ва ортга қайтишдан иборат бўлади. Жамланиш вақти — 8:00 дан 9:00 гача.

Марафон бир неча айланишдан иборат бўлади. «Соғлом она ва бола йили» муносабати билан биринчи маршрут беш-етти ёшли болалар ўртасида бўлиб ўтади. Улардан сўнг спортчилар ва спорт фахрийлари, кейин эса ташкилот ва муассасалар ходимлари мусобақалашади. Ҳаваскор велоспортчилар тўққизинчи ва ўнинчи айланма (заезд)ларда қўшилишлари мумкин.

Акциядан кўзланган асосий мақсад — спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоалари ва оилаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат.