4 май куни соат тахминан 14:00 да Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довони ҳудудида кўчки содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

А-373 М-39 автомагистралида содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар бор (уларнинг сони кўрсатилмаган). Жабрланганларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Воқеа жойида кўчки билан боғлиқ ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли хизматлар иш олиб бормоқда.