5 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирининг ўринбосари Тобиас Эллвуд Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида, Ташқи ишлар вазирлигида, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар ва бошқа бир қатор учрашувлар ўрин олган.