Олти нафар Ўзбекистон фуқароси Франция Республикасининг «Академик пальма» орденининг навбатдаги соҳиблари бўлишди. Мукофотлар ўтган ҳафта Тошкентда нишонланган Франкофония байрами муносабати билан Франция элчиси Жак-Анри Эльс томонидан тақдим этилди.

Франция элчихонаси матбуот хизматининг хабар қилишича, , Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ректори Шуҳрат Қаюмов, Фарғона Давлат университети ўқитувчиси Ислом Дeҳқонов, Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти методисти Светлана Макарянс, Бухородаги «Истеза» француз маданият маркази директор муовини Ирина Мавланова, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети француз тили назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси Патҳиддин Нишонов ва Қарши Давлат университети француз тили ўқитувчиси ва чет тиллар факултети декани муовини Азиза ЗОИРОВА мазкур мукофотга лойиқ деб топилди.

Франция давлатининг фахрий мукофоти ҳисобланмиш Академик Палма ордени билан Франция фуқаролари таълим соҳасида кўрсатган буюк хизматлари учун ёки хорижликлар француз тили ва маданиятини тарғиб этишдаги фаол иштироки учун тақдирланадилар.