Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 13 март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақда 14 март куни Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Якшанба куни кечқурун Туркия пойтахти марказида жойлашган автобус бекатида миналаштирилган автомобиль портлатилган эди. Шу вақтга қадар 37 кишининг вафот этгани ва 125 кишининг жароҳатлангани маълум.