Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 4 мартдаги фармони билан Азиз Абдухакимовни меҳнат вазири лавозимига тайинлади.

Меҳнат вазирли давлат раҳбарининг 22 февралдаги қарори билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги негизида ташкил этилган эди.

Азиз Абдухакимов Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини 2014 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди, унгача эса — 2012 йилнинг ноябридан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида меҳнат қилган.

Аввалроқ — 2010 йилнинг мартидан у Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси, ундан ҳам аввал — худди шу қўмитанинг раис ўринбосари лавозимида ишлаган.

Президентнинг бошқа фармони билан Баходир Низомов меҳнат вазири ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Бунгача у меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.