Тошкентда футзал бўйича давом этаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди, хабар бермоқда ЎзА.

Мусобақанинг ярим финалида Ўзбекистон футболчилари Таиланд терма жамоаси билан баҳслашди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида 2:2 ҳисоби сақланиб қолинди. Пенальтилар сериясида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

21 февраль куни бўладиган финал учрашувида Ўзбекистон жамоаси Эрон ва Вьетнам ўртасидаги ўйин ғолиби билан баҳслашади. Мағлуб жамоа эса Таиланд вакиллари билан бронза медаль учун майдонга тушади.