Пайшанба куни соат 8:24 да Тошкентда кучи 3 балл бўлган зилзила сезилди. Бу ҳақда пойтахт сейсмология станцияси «Газете.uz»га хабар берди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 15 км шимолда, Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда бўлган.

Пойтахт аҳолиси битта вертикал силкинишни ҳис қилган, бу эпицентр яқинлигидан далолат беради.

Зилзиланинг эпицентрдаги магнитудаси 3,5 ни ташкил қилди.