«Ўзбекистон почтаси» АЖ акционерарининг 9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари умумий мажлисида почта алоқаси бўйича миллий операторнинг янги раҳбари тайинланади.

Мажлис кун тартибига бош директор билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ушбу лавозимга вақтинча вазифани бажарувчини тайинлаш масалалари киритилган.

2005 йилдан бери почта алоқаси бўйича акционерлик жамиятига Рустам Қосимов раҳбарлик қилаётган эди. Бир неча кун олдин унинг исми компания вебсайтининг раҳбарият ҳақидаги маълумотлар саҳифасидан олиб ташланган эди.