Пайшанба куни Тошкентда очилган Халқаро инвестиция форуми иштирокчилари 4 ноябрь куни Фарғона ва Хоразм вилоятларида бўлди, деб хабар қилади ЎзА.

Улар инвестиция киритиш таклиф этилаётган корхоналар фаолияти билан танишди, мамлакатимиздаги қулай сармоявий муҳит, иқтисодий ва молиявий имкониятлар ҳақида маълумотга эга бўлди.

Форум иштирокчилари Фарғона вилоятида «Фарғонаазот», «Кварц», «Фарғона ёғ-мой» ва Қўқон механика заводларини бориб кўрди. Чет эллик инвесторларга Хоразмда «Урганч ёғ-мой» и UzXCMG («Урганч экскаватор» таркибида) корхоналари кўрсатилди.

Халқаро инвестиция форуми Президент Ислом Каримиов ташаббуси билан ўтказилмоқда. Тадбирнинг вазифаси Ўзбекистоннинг давлат хусусийлаштириш дастурига киритилган етакчи корхоналари тақдимотини ўтказиш ва уларни чет эллик стратегик ҳамкорларга сотишдин иборатдир.