«Ўзбектуризм» колмпанияси Индонезия, Сингапур ва Малайзияга йўл олаётган Ўзбекистон фуқароларига Индонезиянинг Суматра ва Калимантан оролларидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида вужудга келган ноқулай экология вазиятини ҳисобга олишни тавсия қилди.

27 октябрь ҳолатига кўра, зикр этилган мамлакатларнинг айрим шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиши PSI (Pollutant Standards Index), шкаласи бўйича 150-180 баллгача етмоқда. Ваҳоланки, ҳавонинг 100 баллгача ифлосланиши инсон саломатлиги учун хавфлидир. Маҳаллий метеорология хизматлари кучли тутун узоқ вақт сақланишини башорат қилмоқда, дейилади компания хабарида.