9-12 ноябрь кунлари Туркия Иқтисодиёт вазирлигининг Экспорт бош бошқармаси бошлиғи Вейсел Парлак бошчилигидаги ушбу мамлакат автомобилсозлик соҳаси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизматидан «Газета.uz»га хабар қилишларича, сафар вақтида «Ўзавтосаноат» компанияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан бирга семинар ва бизнес-форум ўтказиш режалаштирилмоқда.

Туркия делегацияси вакиллари «СамАвто», JV MAN Auto-Uzbekistan ва GM Powertrain Uzbekistan корхоналарини бориб кўради, шунингдек, Auto&Parts Uzbekistan 2015 кўргазмасида иштирок этади.