6 октябрь куни Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов Ҳиндистон элчиси Винод Кумар, Россия элчиси Владимир Тюрденев ва Германия элчиси Найтҳарт Хёфер-Виссинг билан учрашди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувлар чоғида Ўзбекистон билан зикр этилган мамлакатлар ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Баҳодир Аҳмедов Маданият ва спорт ишлари вазирлиги чет эллик ҳамкорларнинг таклифларини амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканини қайд этди.

Фото

Баҳодир Аҳмедов ва Ҳиндистон элчиси Винод Кумар.

Баҳодир Аҳмедов ва Россия элчиси Владимир Тюрденев.

Баҳодир Аҳмедов ва ГФР элчиси Найтҳарт Хёфер-Виссинг.