Макка яқинидаги Мино водийсида ҳожиларнинг бир жойга йиғилиб қолиши оқибатида камида 717 нафар киши ҳалок бўлди ва 863 киши жароҳат олди, деб хабар қилади РИА Новости Саудия Арабистони Фуқаро мудофааси бошқармаси Twitter-даги расмий саҳифасига таяниб.

Тиқилинч ҳаж амалларидан бири бўлмиш шайтонга тош отиш чоғида юзага келди, чунки ўша пайтда чекланган жойда юз минглаб одамлар йиғилиб қолади. Ҳаж амаллари сешанба кунидан адо этила бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Ҳарам" масжидининг кенгайтириш ишлари кетаётган жанубий қисмида жойлашган кранлардан бири масжиднинг «Каъбатуллох» атрофида «тавоф» амали бажариладиган майдонининг жанубий қисмига қулаб тушиб, 100 дан ошиқ киши нобуд бўлган эди.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисидаги маълумот 18:24 да янгиланди.