«Илҳом» театри 10 сентябрь куни немис драматурги Бертольд Брехтнинг «Мешчанлар тўйи» спектакли билан 40-театр мавсумини бошлади.

Ушбу спектаклни 36 йил олдин режиссёр Марк Вайль саҳналаштирган. У узоқ вақт «Илҳом» репертуаридан тушмай, аммо сўнгги тўрт йил мобайнида томошабинларга кўрсатилмай келаётган эди.

«Илҳом» театрининг юбилей мавсуми актёрларнинг янгиланган таркиби билан бошланди.

Спектакль олдидан театр фойесида рассом Умидахон Азимжонованинг «Кўнглим дунёси» деб номланган расмлар кўргазмаси очилди.