Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 20 август куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси ниҳоясига етаётган элчиси Жорж Эдгарни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати хабар қилишича, вазир элчининг уч йиллик фаолияти муваффақиятли бўлганини қайд этиб, унга сиёсат, савдо ва иқтисодиёт, маданият ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон билан Британия муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

2012 йилнинг куз мавсумидан бери элчи бўли ишлаётган Жорж Эдгар Ўзбекистонда яхши ишлаши учун берилган кўмак ва яратилган шароитлар учун ташаккур айтди.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Кристофер Аллен тайинланди ва у кузда иш бошлайди. Жорж Эдгар эса Буюк Британия ташқи сиёсат маҳкамасидаги бошқа лавозимга ишга ўтади.