РИА Новости — Папуа вилоятида қулаб тушган Индонезиянинг йўловчи самолёти қолдиқлари тоғ ҳудудидан топилди, деб хабар қилди мамлакат Транспорт вазирлиги вакили.

«Ҳалокатга учраган самолёт қолдиқлари Октабе туманидан топилди», — дейилади Рейтер ахборот агентлиги хабарида.

Бортида 54 нафар йўловчи бўлган Trigana Air Service авиакомпанияси Индонезия шарқида йўқолиб қолди. Дастлабки маълумотларга қараганда, самолёт Индонезиянинг Оксибила шаҳри чеккасига қўнишдан 10 дақиқа олдин қулаб тушган.