Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Шокин Москва шаҳрида 14-16 август кунлари бўлиб ўтган Grand Prix 2015 WTF жаҳон серияси мусобақасининг биринчи куни олтин медални қўлга киритди, деб хабар тарқатди Taekwondo WTF News.

Вазн тоифаси 80 килограммдан ортиқ бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақа финалида Шокин россиялик Владислав Ларинни енгди. Учинчи ўринни Жанубий Корея ва Буюк Британия вакиллари бўлишиб олди.