Жамият

3 йилдан бери ошмаганди — Мактабгача таълим агентлиги боғча тўлови ошгани ҳақида
10 май 2024, 17:30

3 йилдан бери ошмаганди — Мактабгача таълим агентлиги боғча тўлови ошгани ҳақида

Мактабгача таълим агентлиги давлат боғчаларида тўловлар оширилаётганини изоҳлаб, тарифлар 3 йилдан бери ўзгармагани, шу билан бир вақтда, озиқ-овқат, коммунал хизматлар ва бошқа тўловлар ошганини таъкидлади. Бундан овқатлантиришнинг сифатини яхшилаш ҳам мақсад қилинган, дейди агентлик вакили.

Тошкентда Honor of Kings бўйича турнир бўлиб ўтди
10 май 2024, 17:00

Тошкентда Honor of Kings бўйича турнир бўлиб ўтди

5 май куни Next савдо марказида Honor of Kings киберспорт йўналиши бўйича турнир финали бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг барча иштирокчиларига янги Infinix Note 40 Pro смартфонлари совға қилинди.

Самарқандда 15 ёшли қиз она бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
10 май 2024, 15:20

Самарқандда 15 ёшли қиз она бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тойлоқ туманида 15 ёшли қиз ўзи билан яқин муносабатда бўлган 18 ёшли йигитдан фарзанд кўрди. Ҳолат юзасидан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда ипак олишнинг муқобил — Хитой тажрибасига асосланган усули йўлга қўйилади
10 май 2024, 14:50

Ўзбекистонда ипак олишнинг муқобил — Хитой тажрибасига асосланган усули йўлга қўйилади

Ўзбекистонда Хитойда бўлгани каби канакунжут қуртини парваришлаб, ундан ипак олиш усули йўлга қўйилади. Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, синов ишларини бошлашни топширди.

Ҳар бир ҳудудда уй-жойларни реновация қилиш лойиҳаси амалга оширилади
10 май 2024, 11:47

Ҳар бир ҳудудда уй-жойларни реновация қилиш лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистон ҳудудларида уй-жойларни синов тариқасида реновация қилиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мисол тариқасида Тошкентнинг Оқтепа массивидаги лойиҳа келтирилган. Реновация тўғрисидаги қонунни июнь охиригача ишлаб чиқиш белгиланди.

Бухоро вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
10 май 2024, 11:36

Бухоро вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Подполковник Икромжон Турсунов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозимда у 2023 йилнинг февралида тайинланган Миржамол Миралимов ўрнини эгаллади.

Якшанба куни ёғингарчилик тўхтайди
10 май 2024, 11:29

Якшанба куни ёғингарчилик тўхтайди

Шанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, ҳарорат +19…+23 даража атрофида бўлади. Якшанбада эса республиканинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳарорат +28 даражагача кўтарилади. Жойларда чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши мумкин.

Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди
10 май 2024, 11:22

Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда ветеринария ҳужжатларисиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Улар истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлгач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

2023 йил бошидан бери лазер нурларининг самолётларга йўналтирилиши бўйича 16 та ҳолат қайд этилди
10 май 2024, 10:23

2023 йил бошидан бери лазер нурларининг самолётларга йўналтирилиши бўйича 16 та ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда 2023 йил бошидан 2024 йил майигача самолётларга лазер нурларининг йўналтирилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилди. Лазер нурлари одамни кўр қилиши, шунингдек, йўловчилар ва самолёт экипажи аъзоларининг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф туғдириши мумкин.

Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра уруш қатнашчисига уй совға қилди
10 май 2024, 10:12

Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра уруш қатнашчисига уй совға қилди

Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилишни Сирдарё вилояти ҳокимига топширганди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилиб, калитини топширди.

Кўчмас мулк тилини тушуниш нима учун муҳим?
10 май 2024, 10:05

Кўчмас мулк тилини тушуниш нима учун муҳим?

Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ривожланишнинг эрта босқичида, бироқ «қимматроққа сотиш учун арзонроқ сотиб олиш» тенденцияси ўзгармоқда. Эндиликда бинолардан самарали фойдаланишга бўлган талаб ортмоқда. Бу нега муҳим ва уни қандай ўрганиш мумкин — кўчмас мулк бўйича эксперт Денис Соколов рукнида.

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди
10 май 2024, 10:00

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди. Дипломатик миссия вақтинча ҳибсга олинган фуқаролар билан учрашув ўтказиш чораларини кўрмоқда.

Тошкентда юқори тезликдаги Kia уриб юборган пиёда вафот этди
9 май 2024, 22:37

Тошкентда юқори тезликдаги Kia уриб юборган пиёда вафот этди

Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. Фуқаро шифохонада вафот этди. Тармоқларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагига тушиб қолганини кўриш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Москвада 9 майга бағишланган тадбирларда иштирок этди
9 май 2024, 16:53

Шавкат Мирзиёев Москвада 9 майга бағишланган тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон президенти Москвада Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Давлат раҳбари Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гулчамбар қўйди. Фото.

Chery автомобиль бренди экологияга қаратилган глобал лойиҳаси билан ўртоқлашди
9 май 2024, 11:00

Chery автомобиль бренди экологияга қаратилган глобал лойиҳаси билан ўртоқлашди

Хитойда 2024 Chery International Business Conference бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари янги «Жамоатчилик фаровонлиги ва ESG амалиётлари» лойиҳасини тақдим этди.

«Янги Ўзбекистон» боғида байрам мушаклари отилади
9 май 2024, 10:48

«Янги Ўзбекистон» боғида байрам мушаклари отилади

9 май кечқурун пойтахтдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида мушакбозлик намойиши бўлиб ўтади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.

Олмалиқда яшаш хонадонига кириб қолган эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди (+видео)
9 май 2024, 04:49

Олмалиқда яшаш хонадонига кириб қолган эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди (+видео)

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаро хонадонига бир бош дала эчкиэмари кириб қолгани аниқланди. Жонивор Экология вазирлиги ходимлари томонидан очиқ табиатга қўйиб юборилди. Видео.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги фестиваль билан нишонланади
9 май 2024, 03:53

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги фестиваль билан нишонланади

18 май куни Тошкентдаги Ботаника боғида ЕИнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган фестивали бўлиб ўтади. Тадбир давомида ЕИ томонидан молиялаштирилган 40 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилади. Иштирокчиларни ўйинлар ва викториналар, шунингдек, гала-концерт кутмоқда.

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди
8 май 2024, 23:45

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди

Ўзбекистонда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди. Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида ўрганиш марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. Марказ директорининг мақоми президент маслаҳатчиси ўринбосариникига тенглаштирилди.

Тошкентда 4 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
8 май 2024, 23:44

Тошкентда 4 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Тошкент шаҳри Темур Малик кўчасидаги бурилиш жойи ёпилгани муносабати билан 9 майдан 30, 95, 110 ва 129-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгаради. Шунингдек, 72-автобуснинг иш вақти 5:00 дан бошланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг