Жамият

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарарни қоплаб бериш таклифи билан чиқди
13 май 2024, 17:00

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75,6 млрд сўм миқдорида маънавий зарарни қоплаб бериш таклифи билан чиқди

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди. Бунинг эвазига Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўрамоқда.

Зомин миллий табиат боғида Zaamin Ultra ультрамарафони бўлади
13 май 2024, 15:42

Зомин миллий табиат боғида Zaamin Ultra ультрамарафони бўлади

1−2 июнь кунлари Зомин миллий табиат боғида Zaamin Ultra 2024 халқаро ультрамарафони бўлиб ўтади. Югуриш масофалари 2, 10, 21 ва 50 километрни ташкил қилади.

Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигини бузган 2700 га яқин амалдор жазоланди
13 май 2024, 15:09

Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигини бузган 2700 га яқин амалдор жазоланди

Йил бошидан буён Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 13,3 мингдан ортиқ меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланган. Асосан мактаб ва боғчаларда ҳуқуқбузарликлар сони ортган. Қарийб 2700 нафар мансабдор шахс жаримага тортилган, шундан 166 та иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тошкентда BYD Han ҳайдовчиси қасддан уриб юборган ЙПХ инспекторининг оёқлари синди
13 май 2024, 14:36

Тошкентда BYD Han ҳайдовчиси қасддан уриб юборган ЙПХ инспекторининг оёқлари синди

Чилонзор туманида BYD Han автомашинасини гувоҳномасиз бошқарган 22 ёшли ҳайдовчи ЙПХ инспекторини қасддан уриб юборди. Ходим иккала сон суяги синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
13 май 2024, 13:33 2

Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Шеробод туманида Tracker ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига урилди. Оқибатда 59 ёшли ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи аёл воқеа жойида вафот этди. Тармоқларда ЙТҲга йўлдаги чуқурлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда ҳам сезилди
13 май 2024, 12:00

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда ҳам сезилди

13 май соат 11:44 да Қирғизистонда магнитудаси 3,9 га тенг бўлган зилзила юз берди. Ер силкиниши кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида ҳам сезилди.

2024 йилнинг илк 3 ойида Ўзбекистонга 1,5 млн сайёҳ келди
13 май 2024, 11:46

2024 йилнинг илк 3 ойида Ўзбекистонга 1,5 млн сайёҳ келди

Январь-март ойларида Ўзбекистонга 1 млн 519,3 минг нафар сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2,1 фоизга юқори. Келувчиларнинг энг кўпи Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларидир.

Ҳафта ўрталарида ҳаво 33−36 даражагача исийди
13 май 2024, 11:11

Ҳафта ўрталарида ҳаво 33−36 даражагача исийди

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати кўтарилиб, 33−36 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудалардаги айрим жойларда 38 даражагача иссиқ бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат 25−30 даражагача пасаяди.

Хоразмда 72 ёшли эркак хотинини болта билан чопиб ўлдирди
13 май 2024, 11:01

Хоразмда 72 ёшли эркак хотинини болта билан чопиб ўлдирди

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи эркак хотини билан уни сеҳр-жоду қилганликда айблаб, жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак хонада турган болта билан хотинига 17 маротаба зарба берган. Аёл воқеа жойида вафот этган. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Telegram`да ҳавола юбориш орқали банк карталаридан пул ўғирлаб келган йигит ушланди
13 май 2024, 10:00

Telegram`да ҳавола юбориш орқали банк карталаридан пул ўғирлаб келган йигит ушланди

Тошкентда фуқаронинг банк картасидан 11,7 млн сўм пул ўғирланди. Аниқланишича, бу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит содир этган. У бошқаларга Telegram орқали турли ҳаволалар жўнатиб, уларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва пул ечиш билан шуғулланиб келган.

Наманганда 7 ёшли қизга қилинган жинсий зўравонлик иши қайта малакаланиб, эркак қамоққа олинди
11 май 2024, 23:46

Наманганда 7 ёшли қизга қилинган жинсий зўравонлик иши қайта малакаланиб, эркак қамоққа олинди

Янги Наманган туманида 68 ёшли эркакнинг 7 ёшли қизга нисбатан қилган ҳаракатлари қайта малакаланди ва эркак жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш моддаси юзасидан қамоққа олинди. Унинг яна бошқа бир қизга нисбатан ҳам шундай ҳаракатлар қилгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда.

Тошкентда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди
11 май 2024, 17:04

Тошкентда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Malibu 45 ёшли пиёдани уриб юборди. Эркак ҳодиса жойида вафот этди.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
11 май 2024, 15:23

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади

Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади: ҳимоя ордерисиз ҳам ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатилади, вақтинчалик шелтер ва 24/7 ишловчи бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади, зўравонлик қилганлар реестри юритилади. Батафсил.

Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида 32 йил аввал қабул қилинган қарор ўз кучини йўқотади
11 май 2024, 11:58

Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида 32 йил аввал қабул қилинган қарор ўз кучини йўқотади

1992 йилда қабул қилинган «Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида»ги ҳукумат қарори 1 сентябрда ўз кучини йўқотади. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан бекор қилинаётган 493 та қарордан бирида назарда тутилган. 32 йил аввал қабул қилинган ҳужжатда аэропорт пойтахтдан 45 км узоққа кўчирилиши белгиланганди.

Ўзбекистон ва Қатар таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
11 май 2024, 11:20

Ўзбекистон ва Қатар таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Элчи Ашраф Ходжаев Қатар таълим вазири Бусаина бинт Али Ан-Нуаймий билан учрашди. Улар Қатар университетларида ўзбекистонлик талабалар учун квоталар ажратиш, икки давлат мактаб ва ОТМлари ўртасида алмашинув, қўшма илмий изланишлар олиб бориш каби масалаларни муҳокама қилди.

Тошкент вилоятида 26 ёшли муҳандис ток уришидан ҳалок бўлди
11 май 2024, 11:07

Тошкент вилоятида 26 ёшли муҳандис ток уришидан ҳалок бўлди

Қибрай туманининг Университет ва Салар кўчалари чорраҳасидаги устунга радар ўрнатаётган муҳандисни ток урди. 26 ёшли йигитнинг вафоти юзасидан махсус комиссия тузилди.

Ўзбекистоннинг иккита номинацияси ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди
11 май 2024, 00:22

Ўзбекистоннинг иккита номинацияси ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди

Ўзбекистон томонидан кўрсатилган «Туркистон альбоми (1871−1872)» ва «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879−1937)» ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди.

10 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
10 май 2024, 22:43

10 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Вилоятларда юз берган тошқинлар, иссиқхона хўжаликлари учун имтиёзлар, ипак олишнинг Хитой тажрибаси, боғча тўлови оширилганининг сабаблари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент вилоятида кадастр ходими калтакланди
10 май 2024, 21:39

Тошкент вилоятида кадастр ходими калтакланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходими калтакланди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Ўзбекистон вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, тошқинлар юз берди — видео
10 май 2024, 21:29

Ўзбекистон вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, тошқинлар юз берди — видео

10 май куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел-сув тошқинлари юз берди. Автомобиль йўллари, экин майдонларини сув босди, дарахтлар қулади. Жала туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди. «Газета.uz» ёғингарчилик ва у етказган талафот акс этган видеоларни ҳавола этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг