«Тошшаҳартрансхизмат» 9 майдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 30, 95, 110 ва 129-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати ўзгаришини маълум қилди.

Ташкилотнинг қайд этишича, Оҳангарон йўли кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш учун ер сатҳи бўйлаб Темур Малик кўчасида ташкил этилган ортга бурилиб олиш жойи ёпилган.

Шу муносабат билан ушбу автобуслар энди шаҳарнинг марказий қисмларига Оҳангарон йўли кўчасидан Темур Малик кўчасига кирмасдан, Паркент кўчаси орқали уч қаватли йўл ўтказгичнинг туннел қисмидан ҳаракатланади.

Бундан ташқари, йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида 72-сонли «Авиасозлар — Жомий майдони» автобус йўналишининг иш бошлаш вақти соат 5:30 дан 5:00 га узайтирилади.