Душанба куни президент Жиззах вилоятига ташриф буюради. Унда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари муҳокама қилинади. Шунингдек, янги корхоналар қурилишига старт берилади.
Тошкент шаҳрида маҳаллалар фаолиятининг ягона механизми жорий этилади. Уларнинг инфратузилмаси ва ташқи кўриниши ягона стандартга келтирилади, шаффоф мониторинг тизими яратилади. «Маҳаллаларнинг асл бошқаруви фуқаролар қўлига, қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш эса масъулларга юклатилади».
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлари Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов вазирлик ва идораларни тежамкорликка чақирди. Улар бюджет тақчиллиги фонида ташкилотлар томонидан қимматбаҳо автотранспортлар харид қилиниши ҳолатларини қоралади.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори сифатида ишлаган Агзам Нартаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Алишер Темиров марказ директори в.б. этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада Ичан-қалъа мажмуасидаги тарихий обидалар ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди. Шу тариқа Қозоғистон раҳбарининг ташрифи якунланди, уни аэропортда Ўзбекистон президенти кузатиб қўйди. Фото ва видео.
Қозоғистон президенти Ўзбекистон раҳбари билан музокараларда «Қозоқ-ўзбек тандеми ҳаётий зарурат бўлиб, фақат уюшибгина мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашимиз мумкин», — деб таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада ўтган музокараларда транспорт ва энергетикада инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, улар «Хива гиламлари» комбинатини кўздан кечирди.
Урганч аэропортида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди. Фото.
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради. У Хива шаҳрида икки давлат ўртасида ўтказиладиган музокараларда иштирок этади. Асосий мавзулар — ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш.
Олий таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори бўлди. У бу лавозимда 2015−2020 йилларда ҳам ишлаган. Яна бир собиқ вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова эса Фанлар академияси вице-президенти бўлди.
Шохрух Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Отабек Маҳкамов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Президент топшириғига кўра, Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Уларни олиб келиш ва дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.
Шавкат Мирзиёев Юнусобод мисолида аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини тушунтирди. Тошкент шаҳри маркази ва унинг чеккасидаги маҳаллалар ривожи ҳамда аҳоли даромадлари ўртасидаги тафовут катта эканини таъкидлаб, ҳудудга 600 млн доллар инвестиция жалб этиш мумкинлигини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев ўз тавсиясига кўра Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланган Шавкат Умурзоқов ҳақида гапирди. «Тошкентга ҳоким қўйиш осон эмас… Бир йил олдин Шавкат Умурзоқовга ишонч билдиргандик. Ўйлайманки, азим пойтахтимизнинг бири икки бўлишига ҳаракат қилади», — деди у.
Дунёдаги мураккаб вазият, Яқин Шарқ ва Ўзбекистоннинг «асосий ҳамкорлари» ўртасидаги можаро муносабати билан иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш муҳим вазифа ҳисобланади, деди президент. Унинг қайд этишича, Москва вилоятидаги терактдан сўнг глобал вазият янада жиддийлашди.
2023 йилнинг мартидан буён Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Умурзоқов ҳоким этиб тасдиқланди.
Ўзбекистон ТИВ Исроил томонидан Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган ва бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган авиазарбани кескин қоралади. «Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади вазирлик.
Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳри ҳокимининг янги ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
«Автомобилсиз кун»да «Газета.uz» журналисти РТВ раҳбари Шерзод Шерматов билан унинг иш жойигача пиёда борди. Вазир кўпроқ пиёда юришни хоҳлашини айтди. Тошкентни «зўр шаҳар» деб атаган вазир муаммоларни тез суръатлардаги ривожланиш билан боғлади ва уларни биргаликда ҳал қилишга чақирди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органларининг 2023 йилдаги очиқлик индекси натижаларини эълон қилди. Статистика агентлиги, ОКМК, Марказий банк, Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги энг яхши натижаларни қайд этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг