Шахноза Абдувахитовна Султанова Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу лавозимда ишлаб келган Нодира Нигматуллаевна Умарова бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Шаҳноза Султанова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Ўтган йиллар давомида ушбу университетда бир қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. У 2020−2022 йилларда ҳам шу лавозимда ишлаган, кейин эса ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари бўлган.