Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар берди.

29 март куни республиканинг кўп вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида куннинг биринчи ярмида, Фарғона водийси вилоятларида эса кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм, Бухоро вилоятларида жума куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Жума куни кундузи ҳаво ҳарорати +8…+13 даража илиқ атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни ҳаво +14…+17 даража илиққача исийди.

Кечалари ҳарорат пасаяди ва якшанба кунига ўтар кечаси ҳаво 0…+5 илиққача бўлади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқ томондан эсади, жума куни баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучаяди, дам олиш кунлари шамол тезлиги ўртача бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 29−31 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 29 мартда баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда 29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30−31 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

Жума куни кундузи ҳарорат +10…+12, шанба куни +12…+14, якшанба куни +14…+16 даража илиқ бўлади. Кечалари ҳарорат +3…+5 даража илиққача аста-секин пасаяди.