26 мартда очилган «Озиқ-овқатлар маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари — UzFood 2024» 23-халқаро кўргазмасининг якуний куни 28 мартга тўғри келади. Кўргазма ташкил қилинган барча кунларда Россия пойтахтидаги 16 та ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари билан Made in Moscow стендида танишиш имкони бўлди.

made in moscow, реклама

Стенд иштирочкилари таркибини Москва тадбиркорлик ва инновацион ривожланиш департаменти назорати остидаги Экспорт маркази (МЭМ) тузди. Москва экспорт марказининг бош директори Виталий Степанов кўргазмага ташриф буюрувчилар Москва ишлаб чиқарувчиларининг юқори сифатли ва фойдали маҳсулотларига аъло даражада баҳо беришларига ишончи комиллигини таъкидлаб ўтди.

made in moscow, реклама

«Москва Россия минтақалари орасида Ўзбекистонга экспорт бўйича етакчи ҳисобланади. 2023 йилнинг ўзида пойтахтнинг Ўзбекистонга хомашё ва энергетика алоқаси бўлмаган экспорти 46 фоизга ошди. Ўзбекистонинг жадал ривожоланаётган бозори тадбиркорларимизни ўзига жалб қилмоқда. Биз буни МЭМ мамлакатларимиз бизнеси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун ташкил этаётган бизнес тадбирларида фаол иштирок этишидан кўрмоқдамиз. 150 га яқин Москва компаниялари ўзбекистонлик шериклар билан бизнес миссиялар ва кўргазмаларда иштирок этишди, ҳамда ишончим комилки, Москва экспорт компаниялари ўзбек бозорида кашф этаётган истиқболлари туфайли уларнинг сони яна ошади», — деди Москва эспорт марказ директори Виталий Степанов.

Москва стендининг кўплаб иштирокчилари ўзларини тажрибали экспортчилар сифатида намоён қилишга муваффақ бўлишган. Улар орасида маҳсулотларини Қозоғистон, Ўзбекистон, Арманистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Қирғизистонга экспорт қилувчи, газланган ичимликлар ишлаб чиқарувчи «Нью Энерджи Дринкс» МЧЖ ҳам бор.

made in moscow, реклама

«Бизнинг истеъмолчиларга таклифларимиз кўп ва UzFood 2024 кўргазмасида биз маҳсулотларимизнинг бир нечта турларини, жумладан газланган ичимликларимизнинг тақдим этдик. Биз МЭМ ҳомийлигидаги кўргазмаларда аввал ҳам иштирок этганмиз ва бу ҳар доим бизнесимиз учун ижобий натижалар берган», — дея таъкидлади компаниянинг савдо бўлими раҳбари Андрей Горожанов.

«Злаки на завтрак» МЧЖдан Mätti батонлари, бўтқа ва нонушта ёрмалари Россиядан ташқарида кенг танилган — улар Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Беларусь, Грузия ва Хитойга экспорт қилинади. Pinch&Drop бренди остида «Фактор Вкуса» МЧЖ ўз сироплари ва қўшимчаларини Беларусь, Қозоғистон ва Арманистонга сотади. Сербия, Қозоғистон ва Молдова озиқ-овқат ишлаб чиқариш объектлари «Поток Интер» МЧЖнинг «Поток» ҳаво дезинфекцияси учун инновацион қурилмалари билан жиҳозлаган.

made in moscow, реклама

«Кефир-Group» МЧЖ уч йилдан буён ўз маҳсулотларини Қозоғистонга етказиб бермоқда ва компаниянинг бренд менежери Ольга Кобелеванинг айтишича, 2023 йил охирида компания Ўзбекистон бозорига кирди.

«Биз UzFood кўргазмасида ўсимлик асосидаги турли форматдаги ўзимизнинг қаттиқ ва юмшоқ сариёғларимизни, шунингдек, эритилган гҳи, қуюлтирилган сут, майонез ва чиз кремини тақдим этдик. Ўзбекистон бозори ўсиб бормоқда ва ҳали Россия маҳсулотлари кўп тақдим қилинмаган. Биз учун бу бозор истиқболли ва тушунарлидир ва биз бу ерда дистрибьюторлар, вакиллар, улгуржи сотувчилар ва бозорлар орқали экспортни ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз», — дея ўртоқлашди Ольга Кобелева.

2021 йилдан бери Қозоғистонда намойиш этилаётган Ўзбекистон дистрибьюторлари ва тармоқлари ҳамда «Оззи Груп» компанияси билан ишлаш қизиқ, UzFood 2024 кўргазмасида эса Ozzy Frozzy брендининг иккита линияси — совет классик лимонади ва табиий экстрактлар ҳамда табиий экстрактлар ва тропик мевалар шарбатларидан тайёрланган юқори сифатли газланган ичимликлар тақдим этилди.

made in moscow, реклама

Made in Moscow стендининг бир қанча қатнашчилари чет эл бозорида ўз маҳсулотларини намойиш этди. Стендга ташриф буюрувчилар «Прандия Лаб» МЧЖнинг соғлом турмуш тарзи маҳсулотлари, «Ко энд Фе» МЧЖнинг элита навли ва хушбўй қаҳвалари, шунингдек, «Профи.Био» илмий тадқиқоти институти МЧЖ ишланмалари билан танишишга муваффақ бўлишди. «Профи.Био» озиқ-овқат саноати учун ингредиентларни яратиш, ишлаб чиқариш ва жорий этиш билан шуғулланади.

Сайт: moscow-export.com
Telegram: t.me/moscowexport

Реклама ҳуқуқлари асосида.