Қашқадарё вилояти Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олгани аниқланди. Бу 28 март куни бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида маълум бўлди.

Унда бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Якунда кенгаш хулосаси билан уни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва судьялик ваколати тўхтатилган.

«Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.