Республика товар-хом ашё биржасида мобил телефон рақамини сотиш бўйича рекорд битим қайд этилди, деб хабар қилди биржа матбуот хизмати.

20 март куни жисмоний шахслар учун бошланғич баҳоси 200 миллион сўм бўлган «20 000 00 00» рақами аукционга қўйилди. Аукционда 10 нафар иштирокчи қатнашиб, уч соатдан ортиқ вақт мобайнида 87 та нарх таклифини тақдим этди. Натижада рақамнинг нархи 5 баробарга — 1,07 миллиард сўмгача (Марказий банк курси бўйича қарийб 85 минг АҚШ доллари) ошди.

аукцион, биржа, мобил рақам

Биржа маълумотларига кўра, бу савдо платформаси ишга туширилгандан бери мобил рақам учун тўланган рекорд сумма ҳисобланади. Харидор 5 кун ичида тўловни амалга ошириши керак, шундан сўнг у 10 иш куни ичида уяли алоқа операторида рақамни рўйхатдан ўтказади.

Мобил телефон рақамларининг онлайн аукциони (mobilraqam.uzex.uz) мобил операторларнинг машҳур рақамларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида 2019 йилда ишга туширилган.

2023 йил октябрь ойида 01 777 RRR автомобиль рақами аукционда 894 млн сўмга сотилиб, Ўзбекистондаги юридик шахслар учун энг қиммат «чиройли» рақамга айланганди.