BYD электр ва гибрид автомобилларининг тартибсиз импортига жорий қилинадиган чеклов ҳақидаги сўнгги хабарлар Ўзбекистон аҳолиси ва автомобиль ишқибозлари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу маълумот президент Шавкат Мирзиёевнинг 18 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр ва гибрид автомобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция битимини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида келтирилган. BYD (Хитой) вакили Иван Цао интервьюда мазкур қарор билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр билдирди, шунингдек, ишлаб чиқарувчининг Ўзбекистондаги бизнесни ривожлантириш режалари билан ўртоқлашди.

— Ўзбекистон Республикаси президентининг янги қарори BYD компаниясининг янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобилларни ишлаб чиқаришни сезиларли даражада қўллаб-қувватлашини акс эттиради. Яқин келажакда BYD`нинг режалари қандай?

— 2023 йилнинг 16 март ойида BYD лойиҳаси Ўзбекистонда расман ишга туширилган бўлиб бунга роппа роса бир йил бўлди. Ўтган йил давомида BYD маҳаллий савдо каналлари ва хизмат кўрсатиш марказларини ривожлантиришни илгари сурди ва ҳукумат билан келишилган инвестициявий ва ишлаб чиқариш режаларини амалга оширишни бошлади. Бугунги кунга қадар биз Ўзбекистонда 15 та автосалон қурдик ва Тошкент шаҳрининг ҳар 5 километрда расмий BYD диллерлик марказларини ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш марказларига атиги 20 дақиқада етиб бориш мумкин. Бу йил бизнинг дилерлик марказларимиз Ўзбекистоннинг барча ҳудудларда очилиши режалаштирилган бўлиб, биз ҳар бир истеъмолчига BYD автомобилларини сотиб олиш ва сотишдан кейинги хизматдан фойдаланишда қулай имкониятларни тақдим этишни мақсад қилганмиз.

2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи чоғида Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш лойиҳамизнинг расман ишга тушириш маросими бўлиб ўтди ва ҳозирда ишлаб чиқариш линиясининг якуний ўрнатиш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Режага кўра, 2024 йилнинг учинчи чорагида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги энергия манбалари ёрдамида ҳаракатланувчи автомобилларни оммавий етказиб беришни бошлаймиз.

Ҳамкорларимиз билан биргаликда ўзбекистонлик истеъмолчиларга энг яхши ва ишончли автомобилларни етказиб беришни таъминлаш мақсадида энг сўнгги русумли ишлаб чиқариш қурилмаларига ва замонавий ишлаб чиқариш ускуналарига катта миқдорда сармоя киритдик. Биринчи босқичда, заводнинг ишлаб чиқариш қуввати 50 000 донага мўлжалланган бўлиб бунда 3 моделдаги автомобиль русумлари ишлаб чиқарилади, келгусида бозор талабидан келиб чиқиб маҳаллий ишлаб чиқариш қувватларимизни кенгайтиришда давом этамиз.

Бу йил биз расмий сотувлар учун моделлар сонини 10 тагача оширамиз, бу эса истеъмолчилар танловини сезиларли даражада бойитади. Шу билан бирга, истеъмолчиларнинг кутиш вақтларини қисқартириш мақсадида барча моделларни етказиб бериш ҳажмини кенгайтирамиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг ва BYD`нинг юқори раҳбарияти томонидан илгари сурилган узоқ муддатли ривожланиш режасини амалга оширишни давом эттирамиз ва маҳаллий талаб ва шартларга мувофиқ энг яхши маҳсулотларни етказиб бериш учун ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштирамиз. Кўпроқ истеъмолчиларга янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобилларни қулай нархда танлаш имкониятини берамиз.

Тошкентдаги BYD шоуруми. Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».Тошкентдаги BYD шоуруми. Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».

— Президент қарорида Инвестор ҳукуматга маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мос келмайдиган, шунингдек, расмий кафолатга эга бўлмаган электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш тўғрисида мурожаат қилган. Бунинг замирида қандай мулоҳазалар ётади?

— BYD ҳар доим мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш тажрибасига содиқ бўлиб келади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон бозорида норасмий каналлар орқали импорт қилинган кўплаб BYD маркали автомобиллар мавжуд. Ушбу автомобиллар сотиш жараёнида маҳаллий иқлим ва атроф-муҳитга мувофиқлиги текширилмаган. Автомобиллар импорти манбасининг мураккаблиги туфайли автомобиллар расмий экспорт стандартларига жавоб берадиган ҳолатда эканлигини тасдиқлашнинг иложи йўқ.

Айни пайтда бозорда истеъмолчиларни алдаш ва чалғитиш мақсадида ноқонуний равишда кўплаб ўзини расмий дилер деб таништираётган ва BYD товар белгиларини реклама учун ишлатаётганлар мавжуд, бу BYD бренди обрўсига катта тасир кўрсатди.

Норасмий каналлар орқали олиб келинган баъзи автомобиллар, ҳатто расмий мослаштирилган автомобиллар билан бир хил функционалликка эришиш учун қайтариб бўлмайдиган ўзгаришларни амалга оширмоқдалар, оқибатда улар автомобилларни нормал ишлатиш имкониятини йўқотадилар. Ушбу муаммолар BYD автомобилларини танлаган истеъмолчилар учун жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради.

Кафолат йўқлиги ва техник хизмат кўрсатишнинг профессионал эмаслиги сабабли, ушбу автомобиллар истеъмолчилар томонидан узоқ муддат фойдаланиш учун муайян яширин хавфларни ҳам келтириб чиқаради, бу BYDнинг истеъмолчилар учун жавобгар бўлиш фалсафасига зиддир.

BYD Ўзбекистонда узоқ муддатли ривожланиш режасига эга ва компания ўз бренди обрўсини сақлаб қолиши ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. Шу билан бирга, соғлом ривожланиш учун барча маҳаллий ишлаб чиқариш ва савдо ҳамкорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишимиз керак.

— Сифатли электромобилларни харид қилишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларига келсак, BYD ўзининг бошқа тажрибаси билан ўртоқлаша оладими?

— Дарҳақиқат, 2021 йилда маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни бошлашимиз биланоқ, Ўзбекистонга Хитойнинг янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларини муваффақиятли ривожлантириш тажрибасидан сабоқ олишни тавсия қила бошладик.

2024 йилнинг март ойида Хитойнинг янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг ички бозордаги улуши 48,2 фоизга етди, яъни сотилган ҳар икки автомобилдан бири янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситасидир. Хитойнинг янги энергия манбаларида ҳаракатланувча транспорт воситалари ҳам 2023 йилда 7,88 миллион донага етади, бу дунёдаги янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг 60 фоизни ташкил қилади.

Хитойнинг янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллари саноати техник стандартлар, қўллаб-қувватлаш сиёсати бўйича тизим қурилишида кўплаб тажриба тўплади, бу эса Ўзбекистонга янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқиш йўлида айланма йўллардан қочишга ёрдам беради.

2015 йил май ойида Хитой Фан ва технология вазирлиги «Молия вазирлиги, Фан ва технология вазирлиги, Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда Ривожланиш ва ислоҳотлар комиссиясининг 2016−2020 йилларда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини илгари суриш учун молиявий қўллаб-қувватлаш сиёсати» тўғрисидаги циркулярини чиқарди.

Унда янги электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга қувват аккумуляторлари, двигателлар, двигатель контроллерлари ва бошқа энергия сақлаш қурилмалари учун сифат кафолатларини, автомобиль ишлаб чиқарувчилардан эса камида саккиз йил ёки 120 000 километр масофани кафолатлашни талаб қилинган (қайси бири биринчи бўлса). Мажбурий кафолат стандартлари ҳар бир хитойлик истеъмолчига маҳсулот муаммолари ҳақида қайғурмаслик имконини беради.

Бироқ, Ўзбекистонда истеъмолчиларга 150 000 км эквивалент қувват блокига расмий саккиз йиллик кафолат ва 150 000 км эквивалент масофага эга автомобилга олти йиллик кафолатни тақдим этувчи BYD`дан ташқари, кўп сонли савдо компаниялари ва жисмоний шахслар томонидан кафолат йўқ ёки фақат қисқа кафолат муддатига эга янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари импорт қилинади. Натижада, бутун автомобиль нархининг тахминан 30 фоизини ташкил этадиган аккумулятор билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, истеъмолчилар уни таъмирлашга катта харажат қиладилар.

Шу билан бирга, бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқариладиган электромобиллар Ўзбекистон бозорига ҳеч қандай кафолатсиз олиб кирилаётганлиги сабабли, оддий истеъмолчи электромобилнинг техник афзалликларини ёки ҳатто унинг ҳолатини аниқлай олмайди, бу эса йўл-транспорт ҳодисаси юз берганда истеъмолчига тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин.

BYD ҳар доим «хавфсизлик-электр транспорт воситаларининг энг катта устунлиги» эканлигини айтади ва бу хавфсизлик нафақат технологияни танлашда, балки транспорт воситаларининг бозорга эркин кириб келишининг олдини олиш учун ишлаб чиқариш ва таъминот каналларини назорат қилишда ҳам ўз ифодасини топади. Ушбу оқибатлар брендга нисбатан ишончсизликка ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини йўқотилишига олиб келади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон иқлими ва инфратузилмаси Хитойникига ўхшаш, аммо бир хил эмас: ёзда юқори ҳарорат ва сўнгги йилларда қишда тез-тез содир бўладиган ҳаддан ташқари паст ҳароратлар, йўлдаги, ёқилғи ва электр энергияси сифатидаги фарқлар, шунингдек, фойдаланиш одатларидаги фарқлар — буларнинг барчаси автомобилнинг ҳақиқий ишлашига тасир қилади. Шунинг учун автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларининг маҳаллий мослашувчанлигини синчковлик билан синашлари керак.

Шунингдек, биз турли хил янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллари ишлаб чиқарувчиларини тегишли масъулиятни ўз зиммасига олишга ва маҳаллий расмий ҳамкорлар билан истеъмолчиларга сотувдан кейинги оқилона кафолат хизматларини тақдим этиш учун хизмат кўрсатиш тизимлари ва маҳсулот матрицаларини яратиш ва маҳаллий фойдаланиш сценарийларига мос келадиган автомобиль маҳсулотларини синовдан ўтказишга ва истеъмолчилар автомобилларни сотиб олаётганда ва ундан фойдаланаётганда ташвишланмаслигига чақиришда давом этамиз.

Расмий равишда сотиб олинган BYD автомобиллари бир қатор фарқларга эга. Фото: BYD.Расмий равишда сотиб олинган BYD автомобиллари бир қатор фарқларга эга. Фото: BYD.

-Кўпгина истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши импорт қилувчиларнинг харажатларини ошиши ва шу орқали электр транспорт воситалари нархини ошиши ва BYD ҳам ушбу чора-тадбирлар орқали рақобатни чеклашидан хавотирда, бу ҳақда қандай фикрдасиз?

— BYD компаниясининг фикрига кўра, бу маҳсулот сотувчиси кўтариши керак бўлган барча зарур харажатлардир. Дарҳақиқат, саноат кенгайиб бориши билан маҳсулот ва хизматлар нархи аста-секин пасаяди. Охирги уч йилда Ўзбекистонда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар савдоси тўрт баробар ошди, маҳсулотлар арзонлашди, нархлар эса рақобатбардош бўлди. Булар иқтисодий ислоҳотлар ва бутун Ўзбекистон иқтисодиётининг очиқлиги самарасидир.

Ушбу чора-тадбирлар рақобатни чекламайди, аксинча, кўпроқ ихтисослашган корхоналар истеъмолчиларга хизмат кўрсатиши учун унинг чегарасини оширади ва кейин масштаб эффекти орқали харажатларни камайтиради, бу эса пировардида кўпчилик истеъмолчиларга фойда келтиради.

BYD Ўзбекистон бозорига кирганидан сўнг ўтган йил давомида биз рус тилидаги овозли ёрдамчи, ўзбек тилидаги автомобиль тизими ва 4G булутли хизмат функциясини ишга туширдик, бу маҳаллий истеъмолчиларнинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди, шунингдек, Ўзбекистондаги маҳаллий хавфсиз ахборот тармоғига таянган ҳолда автомобиль эгалари ва фойдаланувчилари маълумотларининг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун Тошкентдаги маълумотлар марказига сармоя киритдик.

Биз баъзи моделларимизда кондиционер компрессорини ёзнинг юқори ҳароратида кондиционернинг совитиш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда янгиладик ва унинг қувватини оширдик. DM-i супергибрид ҳайдовчи бошқаруви ҳозирда автомобилнинг энергия самарадорлиги ва маҳсулот барқарорлигини янада яхшилаш учун маҳаллий ёқилғи сифати ҳолатига мослаштирилмоқда.

Шу билан бирга, биз сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш шохобчалари ва эҳтиёт қисмлар омборларининг умуммиллий тармоғини яратдик, апрель ойида эса маҳаллий истеъмолчиларга ҳар томонлама хизмат кўрсатишни таъминлайдиган янги хизмат кўрсатиш call-маркази очилади.

Бир неча кун аввал Хитойнинг яна бир автомобиль бренди Ўзбекистонга расман кириб келганидан жуда мамнунмиз, бу истеъмолчиларга маҳсулот танлаш учун кўпроқ имкониятлар ва расмий каналлар орқали ишончли сотувдан кейинги хизматни тақдим этади.

BYD янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари бўйича жаҳон етакчиси бўлганлиги сабабли, келажакда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг янада кўпроқ брендлари Ўзбекистонда расмий каналлар яратиш ва профессионал хизматлар кўрсатиш орқали ривожланиш йўлимизни давом эттиришига ишонамиз. Бизнес-мақсадга тўлиқ рақобат орқали эришилади.

Шу боис, Ўзбекистонда янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситалари танлови фақат ўсиб боришига, нарх пастроқ бўлишига ва хизмат кўрсатиш яхшиланишига ишонамиз. Бунинг учун ҳукумат ва бизнес томонидан қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, шунингдек, истеъмолчилар томонидан назорат ва тушуниш талаб этилади.

-Ҳозирги вақтда Хитой бозорида янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллари нархлари ўртасидаги рақобат жуда кучли ва кўплаб автомобиль компаниялари нархларни пасайтирмоқда, BYD энди Ўзбекистонда ўз маҳсулотлари нархини мослаштирадими?

— Хитойнинг янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллари бозори ўта кучли рақобат босқичига кирди, мураккаб ва беқарор вазият саноат ўзгаришлари ва рақобат муҳитини тезлаштиради. Ҳозирги вақтда Хитой бозорида маълум электромобиль моделлари учун нархини пасайтириш ҳозирги босқичда бозор стратегиясидир, аммо нархларнинг ўйнаши охир-оқибат рақобат шароитида барқарорлашади. Тез ўзгаришлар даврида истеъмолчилар учун барқарор ва рақобатбардош автомобиль маҳсулотларини танлаш айниқса муҳимдир.

Энг йирик шахсий истеъмол маҳсулотларидан бири сифатида, ҳайдаш атрибутларидан ташқари, истеъмолчилар учун муҳим кўрсаткич автомобиль нархининг сақланиши ҳам ҳисобланади. BYD Ўзбекистонда ишга туширилганидан буён ўз маҳсулотлари қийматини ошириш ва сақлаш, қўшимча хизматлар ва кафолат тизимларини тақдим этиш орқали истеъмолчиларга нарх ва сифат мутаносиблигини таъминлаш бўйича қатъий иш олиб бормоқда.

Келгуси бир неча ой ичида истеъмолчиларга кўпроқ танлов имконини бериш учун бозорда янги моделлар ва янги конфигурациялар пайдо бўлади. Шунингдек, биз маҳаллий ишлаб чиқарилган моделларни маҳаллийлаштириш орқали ишлаб чиқарилаётганда арзонроқ нархларни таклиф қиламиз ва маҳсулот таннархини босқичма-босқич пасайтирамиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси президентининг ўтган йилги 443-сонли қарорига мувофиқ, BYD ҳам маҳаллий ишлаб чиқарилган янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар учун кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаларини жорий этишни фаол илгари сурмоқда ва биз ҳукумат ва банкларнинг тўлиқ ҳамкорлиги туфайли жорий йилнинг иккинчи ярмида BYD маҳсулотларини ёқтирадиган истеъмолчилар ўзларининг севимли янги BYD энергиядаги автомобилларини турли хил даражадаги нархларда сотиб олишлари мумкин, бу эса ҳаммага ҳақиқатан ҳам фойда келтиради.

— BYD ҳозирда асосан плагини гибрид PHEVларни ишлаб чиқаради, соф электр BEV`лар ишлаб чиқариш режалаштирилганми ва BYD келажакда Ўзбекистонда ўз маҳсулотларини қандай бойитади?

Биринчи босқичда 50 000 дона янги энергия манбалари ёрдамида ҳаракатланувчи автомобилларни ишлаб чиқариш режалаштирилган ва жорий йилнинг ўзида автомобилларнинг бир неча хили ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Юқорида айтиб ўтилганидек, 2024 йилнинг охирига қадар биз турли хил автомобиль моделларини, жумладан, шаҳар ичида қисқа масофаларга саёҳат қилиш учун ва вилоятлар орасидаги шаҳарлараро саёҳатларгача бўлган масофаларни босиб ўта олишни қондириш учун мини-автомобиллардан тортиб йирик ҳашаматли седанлар, SUVлар ва MPVларгача бўлган BYD`нинг барча автомобиль линейкасини қамраб олувчи камида 10 та моделни сотиш режалаштирилган.

Шунингдек, биз истеъмолчиларга энг сўнгги ва илғор BYD технологиялари ва маҳсулотлари билан тезроқ танишиш имконини бериш учун маҳаллийлаштирилган моделларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш суръатларини тезлаштирамиз.

Шу билан бирга, биз Ўзбекистондаги истеъмолчилар янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини бошқаришнинг янги инновацион афзалликларини тўлиқ ҳис қилишлари учун маҳсулотларимиз функционаллигини кенгайтириш ва улардан фойдаланиш тажрибасини яхшилашни давом эттирамиз.