Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройда «Ўзбеккино» миллий агентлиги тасарруфидаги «Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинган «Ғилдиракли уй» ва «Ҳаёт дарёси» номли мультфильмлар намойиш қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берилди.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги давлат буюртмасига асосан ишлаб чиқариладиган мультипликацион фильмлар сонини 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб 50 тага етказишни режалаштирган.