Тошкентда Оқтепа майдонидаги янги транспорт боғламаси қурилиши қарийб ўз ниҳоясига етди. У Муқимий кўчасини Нурафшон кўчасининг «Тинчлик» метро бекатига қадар борадиган янги 4 километрлик қисми билан боғлайди.

Мазкур йўл ўтказгич ва боғлама бўйлаб ҳаракатнинг бошланиши натижасида Ўзбекистон пойтахтида янги 22 километрлик транспорт ҳалқаси пайдо бўлади.

«Газета.uz» фотомухбири янгиланган Муқимий кўчаси бўйлаб Нукус кўчасига олиб чиқадиган йўл ўтказгичдан Оқтепа майдонидаги боғламага қадар сайр қилди.

Фото