Садриддин Айний номидаги Бухоро давлат мусиқали драма ва комедия театри биринчи ўзбек профессионал театрларидан бири. Театрнинг эски биноси бир неча йилдан бери таъмирталаб, унинг ижодий жамоаси эса бошқа манзилда ўз намойишларини кўрсатади. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 3-босқич талабаси Зиёда Алойиддин қизи театрнинг эски биноси янгисидан нимаси билан афзаллиги ва нега театр авариявий ҳолатдан ҳали ҳам чиқмаганлигини ўрганди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков «санъатни ҳаром деб эътиқод қилиш — динни яхши тушунмаслик, ҳовлиқмаликдан» дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «динни яхши билмасдан ва тушунмасдан туриб, жамоат олдида, минбардан туриб диндан гапириш учун, камида 25 йиллик билим олган бўлиш керак».
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг