«Ўзбекистон 24» телеканали Янгийўл туман ИИБ ходими 10 минг доллар, СамДУ катта ўқитувчиси ва ходими 6000 доллар ҳамда СамДЧУ ўқитувчиси 2000 доллар пора олаётганда ушлангани ҳақида хабар қилди.
50 минг доллар миқдорида пора олиш тўғрисидаги иш бўйича Тошкент ҳокимлигининг Капитал қурилиш бошқармаси ўринбосари ҳам қўлга олинди. Аввалроқ Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғининг ушлангани хабар қилинган эди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари «Инсон қадр-қиммати — энг олий қадрият» махсус курси бўйича ўқитилади, дейилади президент иштирокидаги йиғилишда. Давлат раҳбари суд тизимини «бир суд — бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш, «назорат тартибида ишларни кўриш» амалиётидан воз кечиш, ерга бўлган ҳуқуқлар кафолатини кучайтириш, одил судлов ва коррупция рейтингини жорий этиш, адвокатлар ролини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг