Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилингани қайд этилди.

Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани кўрсатиб ўтилди.

ақш савдо вакили, кэтрин тай

АҚШнинг Аir Products, Coca-Cola, Citibank, Visa ва бошқа кўплаб етакчи корхоналари ва банклари билан кооперация алоқалари ривожланаётгани таъкидланди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, C5+1 формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди, дейилади хабарда.

Саноат кооперацияси учун янги соҳаларни аниқлаш ва тегишли лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма платформани ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни савдо вакили Самарқандга ташриф буюради. У ерда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Кэтрин Тай 12−13 июнь кунлари Остонага ташриф буюриши режалаштирилган, у ерда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги Савдо ва инвестициявий ҳадли битим (Trade and Investment Framework Agreement, TIFA) йиғилиши бўлиб ўтади.