Фазлиддин Фахриддин ўғли Бахромов Тошкент шаҳри Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

У 1991 йилда туғилган. 2016 йилда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ишлаб чиқаришни бошқариш факультети) бакалавриатини, 2018 йилда магистратурани, 2020 йилда эса Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг магистратура босқичини тамомлаган (лойиҳалар бошқаруви факультети, «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси соҳиби).

У бу лавозимга тайинлангунга қадар президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Натижаларга эришиш бошқармаси (Delivery Unit) мутахассиси, Ёшлар ишлари агентлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.